$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+34
Кечаси   +16°

Осиёда дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи SANTO компанияси Тошкентдаги халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди

Осиёда дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи SANTO компанияси Тошкентдаги халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди

 Ўрта Осиёда дори воситаларини ишлаб чиқаришда етакчи ҳамда Polpharma Европа компанияси қисми ҳисобланган SANTO компанияси 2021 йилнинг 1 январида Ўзбекистондаги вакиллигини очди ва 5 апрелдан 7 апрелга қадар Тошкент шаҳрида ўтказилган «Иннопром. Ўзбекистондаги катта саноат ҳафталиги» саноат кўргазмасида иштирок этди. Халқаро даражадаги йирик экспозицияда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 300дан ошиқ компания ўз маҳсулотларини тақдим этди.

        SANTO компанияси ва унинг ишлаб чиқарувчи кучи Марказий ва Шарқий Европа, Кавказ ва Ўрта Осиё бозорларида фаолият олиб борувчи Polpharma халқаро фармацевтик гуруҳининг бир қисми ҳисобланади. Ташкилотни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратилган 108 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицион маблағ туфайли бугун компания Ўрта Осиё бозорларига ҳамёнбоп, GMP халқаро сифат стандартларига мос дори воситаларини етказиб бермоқда. SANTO компаниясининг ишлаб чиқариш қуввати ҳар йили 653 млн таблетка, капсула ва гранула, 193,8 млн инъекция эритмали ампула, 2,6 млн инфузион эритмали пакет ва бутилка, 35,4 млн флакон антибиотик кукуни (цефалоспоринлар), 14 млн флакон антибиотик кукуни (пенема / мицина), 7,7 млн суюқ перорал дори воситасини ишлаб чиқариш имконини беради. 

Компаниянинг инвестицион лойиҳасини амалга ошириш, унинг корхона ишлаб чиқариш потенциали ривожига ижобий таъсири, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган дорилар кўламини ошириш ҳамда Ўрта Осиё давлатлари бозорларидаги ҳамкорликка оид муваффақиятли тажриба ҳақида SANTO бош директори Ижи Урбанец сўзлаб берди.

«Биз бундай кенг қамровли ва нуфузли воқеа иштирокчисига айланганимиздан хурсандмиз, - деди SANTO компанияси бош директори Ижи Урбанец. – Бизга саноатнинг янги ўсиш нуқталарини излаш, турли мамлакатлар вакиллари ўртасида бизнес-алоқаларни кенгайтиришга қаратилган мазкур кўргазманинг мақсадлари яқин ва тушунарли ҳамда биз Евроосиё ҳудудидаги ҳамкорликка оид муваффақиятли тажрибамиз билан бўлишишимиз мумкин. Шу йилдан Тошкент шаҳрида компаниямизнинг яна бир вакиллик офиси иш бошлагани ҳам рамзий маънога эга».

Бугунги кунда SANTO хасталикларни даволашнинг турли соҳаларига оид 12та фармакотерапевтик гуруҳдаги 240дан ортиқ генерик препаратлар портфели билан Ўрта Осиёда фармацевтик ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири саналади.

Компания Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистонда ўзининг офисларига эга ва Россия, Украина, Монголия, Туркманистон, Тожикистон каби давлатлар бозорларига экспортни амалга оширади. 2021 йилнинг январидан Polpharma компаниясининг Ўзбекистондаги вакиллиги SANTO компаниясининг офиси сифатида иш бошлади.

«Жамоа бу ерда янги стратегик вазифаларни шакллантирмоқда, – дейди Ижи Урбанец. – Биз янги бозорда маҳсулотларимиз етакчилигига эришишни мақсад қилганмиз».

Бу гапни ишонч билан айтиш учун Ижи Урбанецда барча асослар бор, бугун SANTO бозорга янги маҳсулотларни чиқариб, молиявий барқарорлик ва турғунликни намойиш этмоқда. Фақат ўтган йилнинг ўзида бозорга 12та янги препарат чиқарилган. Илк маротаба компания маҳсулот айланмаси 100 миллион долларга яқинлашди, савдо ҳажми 42 млрд тенге кўрсаткичига етди, ўсиш 30 фоизни ташкил этди.
Унинг сўзларига кўра, SANTO келгусида ҳам Ўрта Осиёда етакчиликни ривожлантириш ниятида. 2025 йилга бориб янги препаратларни ўзлаштириш режалаштирилган, бунда компаниянинг Қозоғистондаги заводида яратилган 50дан ортиқ дори позицияларини ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Буларнинг барчаси компаниянинг тор йўналишда ишлаш эмас, балки барча дори шакллари ва препаратларининг кенг тармоғига эга бўлиш истагини кўрсатади. Қолаверса, фармацевтикадаги инвестицион лойиҳалар давлат томонидан яхшигина қўллаб-қувватланади. Фармацевтика бозорида етакчи ҳамда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида ишончли ҳамкор бўлиш, Ўзбекистоннинг таниқли ва ҳурматга сазовор брендига айланиш – бугун SANTO’га айнан мана шу истиқболли мақсадлар илҳом бермоқда. «Биз мамлакатларимизни севамиз, одамлар ҳақида қайғурамиз ва уларга соғлом бўлишда ёрдам беришни мақсад қилганмиз, улар ўзларини янада яхшироқ ҳис қилиши, кўпроқ ишларни амалга ошира олиши ва кўпроқ умр кўришини истаймиз», – дея сўзини якунлади Ижи Урбанец.

Маълумот учун, SANTO Member of Polpharma Group (SANTO компанияси) савдо белгиси остидаги «Химфарм» АЖ – Polpharma халқаро фармацевтик гуруҳининг Марказий ва Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бозорларида фаолият олиб борувчи қисми. Компания Қозоғистон ва Марказий Осиё бозорлари учун юқори сифатга эга ҳамёнбоп дори воситаларини яратади, ишлаб чиқаради ва етказиб беради. Бугун SANTO компанияси Қозоғистон фармацевтик ишлаб чиқарувчилари орасида етакчи ўринни эгалламоқда. Компания портфели терапиянинг турли соҳаларида хасталикларни даволаш учун 12та фармакотерапетик гуруҳда 240 генерик препаратни ўз ичига олади.

Компания 8та мамлакат – Россия, Украина, Қирғизистон, Монголия, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистонга экспортни амалга оширади ва Қозоғистон бозори эҳтиёжларини таъминлайди.

Батафсил маълумот учун:

Татьяна Филипчик, SANTO компаниясининг

Минтақавий PR-менеджери

e-mail: tatyana.filipchik@santo.kz 

Веб-сайт: www.santo.kz

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт