$
 10922.03
17.74
 11289.01
136.1
 180.31
weather
+37
Кечаси   +18°

Россия металлургларига қўйилаётган санксиялар автомобиллар таннархини ошириб юборади

Украинадаги сиёсий вазият кескинлашиши ортидан хом ашё ва материаллар дунёсидаги нарх-наво “ҳаловатини йўқотди” – дастлаб нархлар кескин ошди, сўнг баъзи позицияларда ўз жойига қайта бошлади. Бироқ глобал пўлат ва пўлат прокати бозори яқин келажакда яна бир зарбани бошдан кечириши кутилмоқда. Сабаб? Россиянинг йирик «Северсталь» холдингига қарши санксиялар.

Июнь ойи бошида АҚШ расмийлари Украина билан боғлиқ вазият туфайли Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий қилиниши ҳақида эълон қилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг кенг доирасига, жумладан, “Северсталь” акциядорлик жамиятига нисбатан индивидуал ва мақсадли чекловлар жорий этилди.

Унга кўра уч ой ичида Россия металлургия гиганти билан ҳар қандай битимлар тўхтатилиши керак. Чекловлар 2022 йил 1 сентябрда кучга киради. АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Япония резидентлари Северстал билан ҳар қандай битимларни тўхтатишларига тўғри келади. Компаниянинг Қўшма Штатлардаги активлари эса музлатилади.

2021 йил якунларига кўра, «Северсталь» 11,7 млн пўлат хом ашёси ишлаб чиқарди ва бу натижа уни Россия металлургия компаниялари орасида 3-ўринга олиб чиқди. (1-ўринда ЕВРАЗ, 2-ўринда НЛМК гуруҳи). World Steel Association маълумотларига кўра, «Северсталь» компанияси ўз соҳасида катталиги бўйича 40-ўринда туради.

2021 йилда компания ўз маҳсулотининг 53 фоизини Россия ички бозорида сотди, 47 фоизини экспортга жўнатди. Харидорлар таркибида, айниқса, автомобиль ва машинасозлик корхоналарининг улуши юқори. «Северсталь» ички бозорда улардаги маҳсулотининг 18 фоизини, ташқи бозорд қарийб 10 фоизини таъминлайди.

Европа Иттифоқи март ойида Россиядан металл ва темирнинг айрим турларини олиб киришни тақиқлаган эди. “Северсталь” ҳам, унинг Ғарбдаги мижозлари ҳам “фавқулодда кескин қарорлар қабул қилишлари керак – металлургия гиганти бирданига экспорт оқимини Осиёга йўналтириши, унинг Европа ва Америкадаги харидорлари эса зудлик билан муқобил металл етказиб берувчиларни излашлари керак.

Таъкидлаш жоиз, “Северсталь” узоқ йиллар давомида талабчан европалик мижозлар билан ишлаш давомида доимий ва юқори сифатли хизмат кўрсатишни ўрганди. Савол туғилади, Корея, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатларнинг муқобил компаниялари уларни сифатни йўқотмаган ҳолда тўлиқ алмаштира оладими?

“Северсталь”нинг МДҲдаги (Россиядан ташқари) энг йирик харидорлари қаторида Ўзбекистон миллий автомобиль ишлаб чиқарувчиси – UzAuto Motors ҳам бор. У Chevrolet автомобилларининг кузов панелларини штамплаш учун прокат сотиб олади. Бугунги кунда «Северсталь» машиналар ишлаб чиқариш учун металлнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади, аммо санкциялар рўйхатига киритилгандан сўнг, ўзаро манфаатли ҳамкорликка қарамай, компания сиёсати ўзгариши мумкин. Мамлакат ички бозорида сифат ва нарх бўйича аналоглари йўқлигини ҳисобга олсак, Хитой ёки Корея бозорлари кўриб чиқилиши мумкин. Аммо бу, албатта, хом ашё нархини оширади ва GM-дан янги етказиб берувчини лицензиялаш учун вақт талаб этади.