$
 10642.43
17.43
 12662.36
46.23
 145.69
0.48
weather
+37
Кечаси   +21°

Ўзбекистонга “Спутник V" ва “ZF-UZ-VAC2001” вакциналарининг навбатдаги партияси етиб келди

Ўзбекистонга “Спутник V" ва “ZF-UZ-VAC2001” вакциналарининг навбатдаги партияси етиб келди

 Бугун тунда Ўзбекистонга дастлаб Россиядан "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти, кейинроқ шу куннинг ўзида яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Шу тариқа Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5 400 000 дозага етди.

Аввалроқ, 1 июнь куни "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилган эди. Апрель ойида эса ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси олиб келинган (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Шунингдек, бугун келтирилган 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 5-партия бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

27 мартда — 1 миллион доза,

27 апрелда — 1 миллион доза,

18 майда — 1 миллион доза,

19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 660 минг доза AstraZeneca, 240 минг доза "Спутник V" вакцинаси қўлланилиб келинмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етиб, шундан 2,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилган.

Теги :
Жамият