$
 10642.43
17.43
 12662.36
46.23
 145.69
0.48
weather
+37
Кечаси   +21°

Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900миллиард сўм маблағ ажратиляпти

Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900миллиард сўм маблағ ажратиляпти

 Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида жамоатчилик вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан ўтказаётган йиғилишда маълум қилди.

– “Дўст бўлсангиз, муаммоларни айтинглар. Биз уларни эшитиб, ҳал қилгани келганмиз. Жаноб Президент бугун шу масалани ҳал қилиб беринг, халқимизга қийин десангиз, биз шунга эътибор қиламиз. Албатта, ҳаммасини бирданига ҳал қилиш қийин, аммо биринчи навбатда кўриб чиқамиз, ечимини топамиз. Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900миллиард сўм маблағ ажратиляпти. Депутатлар қаерга йўл, қаерга боғча бўйича аниқ таклифлар билан чиқсин” – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, президент 4 та сектор раҳбарларига ҳам алоҳида кўрсатмалар берди:

– “Сизлар ўз ҳудудингиздаги муаммони билмайсизми? Дод деганларнинг уйига боринглар, яхшидан кўра, ёмоннинг уйига боринглар, уларнинг тилидан эшитинглар, кўринглар ва улар тушунадиган тилда гапиринглар.

... Кабинетга қоровуллик қилиш ўрнига одамлар олдига, уйига бориб муаммоларни ҳал қилиш керак. Ёшлар, хотин-қизлар, темир дафтар бўйича ишлаш керак.”

Теги :
Иқтисодиёт