$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+35
Кечаси   +17°

Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимовнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимовнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов бугун, 7 май куни оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Рустам Собирович Қосимов 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факультетида ўқиб, меҳнат фаолиятини Тошкент сув хўжалиги институтида араб тили таржимонлигидан бошлаган. Кўп йиллар олий таълим соҳасида турли вазифаларда ишлаган. 2004-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари сифатида фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳалар ривожига ҳисса қўшган. Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифаларида ишлаб келаётган эди.



Р.Қосимовнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, 2006 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.

– Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик. Биз жуда кўп йиллари бирга ишлаганмиз, оғир кунларимиз ҳам бўлган. Ҳозир ҳам менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. Ишларини фарзандлари давом эттирсин, – деди Шавкат Мирзиёев.

Теги :
Жамият