$
 11350.18
7.59
 12157.18
-55.39
 160.05
-0.69
weather
+13
Кечаси   +6°

The Люди лойиҳасида Орол денгизи ҳақида фильм пайдо бўлди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Youtube'даги The Люди канали тўрт миллиондан ортиқ обуначига эга.

Унга россиялик саёҳатчи блоггер ва журналист Антон Лядов асос солган. У турли мамлакатлардаги одамлар ҳаёти ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга олади.

Орол денгизи ҳақидаги “Денгиз ўрнидаги энг даҳшатли чўл. Орол: Ўзбекистон-Қозоғистон” кўрсатувига бошловчи Саша Сабинина овоз берган.

“Кўп йиллар ўтди, лекин одамлар бу ерда денгиз бўлган кунларни ҳали ҳам эслашади. Денгизнинг чексиз кенгликлари ўрнига чўлни кўриш уларни ранжитади. Дераза ва эшиклар орқали уйларга нафақат қум киради. Денгиз суви қуриди, аммо туз абадий қумда қолди. Баъзида шамол кўтарган туз кўзингизни очишга имкон бермайди. Шу билан бирга, атрофда баъзи космик кўринишлар мавжуд, бу, эҳтимол, эр юзида бошқа ҳеч қандай жойда йўқ. Бунда қўрқинчли гўзаллик мавжуд", – дейилади дастур тавсифида.

Фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.