$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+34
Кечаси   +16°

Ўзбекистонда чет тилларини ўргатадиган теле ва радиоканаллар очилади

Ўзбекистонда чет тилларини ўргатадиган теле ва радиоканаллар очилади

Аввал хабар берилганидек, айни пайтда Президент раислигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш давомида давлат раҳбари йил якунига қадар хусусий сектор билан ҳамкорликда, тилни ўргатувчи интерактив материалларнинг Интернет-платформаси ва мобиль иловаларини яратиб, мактаб ва боғчаларда оммабоп видеодарслардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, кенг аҳоли қатламининг нутқ ва мулоқотини ривожлантиришга қаратилган чет тилларидаги мультфильм, ҳужжатли ва бадиий фильмларни ҳамда эшиттиришларни кўпайтиришга кўрсатма берди, бу жараёнга таниқли маданият ва санъат вакиллари, спортчи ва блогерларни фаол жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мамлакатда 24 соат давомида тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги телеканал ва радиоканаллар ишга тушириш бўйича алоҳида топшириқ берди. Уларда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилган бўлади.

Теги :
Жамият