$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+35
Кечаси   +17°

Қирғиз-тожик жанжали давом этяпти. Ўзбекистон тарафларни муросага чақирди

Қирғиз-тожик жанжали давом этяпти. Ўзбекистон тарафларни муросага чақирди

Аввалроқ Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида қўролли тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат Ўзбекистон ҳукуматини ҳам ташвишга солмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарафларни отишмаларни тўхтатишга чақириб, расмий баёнот билан чиқди.

Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида вазиятнинг кескинлашиши ва бунинг икки томондан ҳам жабрланишларга сабаб бўлгани тўғрисидаги хабарлар Ўзбекистон Республикасида жиддий хавотир уйғотди.

Томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш, вазиятни барқарорлаштириш бўйича биргаликдаги чораларни кўриш ва кескинликнинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар Марказий Осиёнинг биродар халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда шериклик муносабатлари руҳида музокаралар ва маслаҳатлашувлар ё‘ли билан ҳал қилиниши зарур.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси юзага келган вазиятни имкон қадар тез муддатда ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр”, дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.