$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+34
Кечаси   +16°

Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистонга боради

Бугун, 29 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи бўлиб ўтади.

Ташриф дастурида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорлик ва минтақавий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Туркманистон етакчисининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда.