$
 11430.07
22.05
 12299.90
63.66
 147.90
-1.04
weather
+26
Кечаси   +10°

"Ўзгидромет" кутилаётган совуқ бўйича янги маълумот улашди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 6 февралда республика жанубида, 7 февралда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6 февралда 7-12 даража илиқ, 7-февралда 10-15 даража илиқ, баъзи жойларда 18 даража илиқгача бўлади.

8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.