$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+34
Кечаси   +16°

Ўзбекистон Венеция биенналесида Марказий Осиёдан қатнашаётган биринчи мамлакат. Халқаро кўргазмада бизни нималар кутяпти?

Ўзбекистон Венеция биенналесида Марказий Осиёдан қатнашаётган биринчи мамлакат. Халқаро кўргазмада бизни нималар кутяпти?

Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 22 майдан 21 ноябргача бўлиб ўтадиган Венеция архитектура биенналесида илк бор «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» мавзусидаги миллий Павильони билан иштирок этади. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидан қатнашаётган биринчи мамлакат бўлади.

Бу Ўзбекистоннинг Венеция биенналесидаги дебют лойиҳасидир. Павильон комиссари – Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси. Лойиҳанинг асосий вазифаси глобал маданий оламда миллий иштирокни мустаҳкамлашдан иборат.

“Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти лойиҳаси” – бу халқаро жамоанинг ҳамкорлиги натижаси бўлиб, унда ташкилотчилар глобал тажриба ва маҳаллий истеъдодга таянган. Шундай қилиб, Тошкент шаҳридаги Замонавий санъат марказининг фанлараро экспериментал лабораторияси остида фаолият юритаётган ёш рассом ва меъморлар Ўзбекистон Миллий Павильонини яратиш доирасида маҳаллий тадқиқотларда фаол қатнашиб, лойиҳага улкан ҳисса қўшишди. Улар маҳаллалар аҳолиси билан суҳбатлар ўтказиб, Венеция архитектура биенналесидаги Ўзбекистон павильонига ташриф буюрувчилар учун бепул тақдим этиладиган фензин (fan magazine – фан-журнал) яратишди.

 Фензин «Маҳалла 40» ҳозирги кун маҳаллаларида мавжуд бўлган номоддий маданий меросни 40 та асосий сўзларда таърифлайди. Ушбу сўзлар биргаликда яшаб, анъанавий қўшничилик ижтимоий организми номи остида ҳаётларини боғлаган жамиятни ёритиб беради. Танланган сўзларнинг аксарияти бизнинг фикрлашимиз, хулқ-атворимиз ва маданиятимизга сингиб кетган. Улардан баъзилари аниқ, бошқалари камроқ учраса-да, уларнинг барчаси маҳалла муҳитига шўнғиганда энг илиқ туйғуларни уйғотади. Фензин «Маҳалла 40» сизга кўринмас жамоат маҳалласига, яъни Ўзбекистондаги барча маҳаллаларга саёҳат қилиш имконини беради. Айни пайтда Ўзбекистонда кўплаб эски ва янги маҳаллалар бор. Глобаллашув ва ўзгарувчан одатлар туфайли улар ҳам аста-секин ўзгариб, янги кўринишга эга бўлмоқдалар.

 «Биз “La Biennale Di Venezia” халқаро архитектура биенналесида Ўзбекистон Республикаси Миллий Павильонининг биринчи лойиҳасини тақдим этишдан мамнунмиз. Мамлакатимизнинг бой меъморий мероси ҳамда замонавий маданий, илмий ва профессионал ютуқлари халқаро мулоқотнинг тўлақонли иштирокчилари бўлишимиз, самарали маданий алмашинувни бошлашимиз ва долзарб минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун хорижий мутахассисларни таклиф қилишимизга имкон беради», – дейди Ўзбекистон Миллий Павильонининг ташкилий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Очилиш маросимида Ўзбекистон номидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Павильонининг ташкилий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори ва кўргазма лойиҳаси комиссари Гаяне Умерова, шунингдек, лойиҳавий ишлар иштирокчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда қадриятлар, асосан, шаҳар шароитида ўрнатилган чинакам қишлоқ муҳити сифатида юзага келади ва ушбу маҳаллий маданият муассасаси алоҳида аҳамият касб этади:

 «Бизнинг олдимизда ўз меросимизни сақлаш ва шу билан бирга уни шиддат билан ўзгариб бораётган дунё талабларига мослаштириш вазифаси турибди. Венеция биенналесидаги Миллий Павильон бу каби академик ва бадиий изланишлар, дунёнинг энг яхши мутахассислари билан мулоқот қилиш ва кенг жамоатчиликка биргаликдаги натижаларни намойиш этиш учун идеал майдондир», – дейди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева.
Теги :
Жамият