$
 10609.00
11.96
 12851.74
-27.9
 146.80
-1.11
weather
+34
Кечаси   +16°

Ўзбекистонда яна бир туман ташкил этиляпти

Ўзбекистонда яна бир туман ташкил этиляпти

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилмоқда. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаев телеграм-каналида пост қолдирди.

Унга кўра, Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур мазмундаги қарорни қабул қилишган ва Сенатга юборишган.

8223 гектар ер майдонидан иборат бўлиши кутилётган Янги Наманган туманига Наманган шаҳрининг "Мингтерак", "Бунёдкор"," Мустақилликнинг 5 йиллиги", "Ахсикент"," Машраб", "Маънавият"," Фурқат", "Гулистон"," Беруний", "Мингчинор"," Тинчлик", "Ёшлик", "Оромгоҳ", "Атанган гузар"," Янги замин", "Меҳнатобод"," Сиҳатгоҳ", "Гўзал"," Чаманзор", "Ишонч"," Шербулоқ", "Келажак тонги", "Соҳил"," Истиқбол" маҳалла фуқаролари йиғини ўтказилади.

Теги :
Жамият