$
 10665.73
15.67
 12475.70
-22.15
 146.98
0.9
weather
+27
Кечаси   +11°

ЙПХ ходимига қоидабузарни қўйиб юбориш ҳақида кўрсатма берилиши юзасидан расмий муносабат билдирилди

ЙПХ ходимига қоидабузарни қўйиб юбориш ҳақида кўрсатма берилиши юзасидан расмий муносабат билдирилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими қоидани бузган ҳайдовчига чора кўраётганида, унга рация орқали ҳайдовчини қўйиб юбориш ҳақида буйруқ бўлгани акс этган видео тарқалганди. Тошкент телеканалининг “Пойтахт йўлларида” кўрсатувидан олинган ушбу кадрлар жамоатчиликнинг кескин муҳокамасига сабаб бўлди. ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билан чиқди.

Қайд этилишича жорий йилнинг 28 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида, М.Улуғбек кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Исмоилов томонидан “O‘ZTEMIRYO‘LMASHTAʼMIR” унитар корхонасига тегишли бўлган «Малибу» русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги сабабли тўхтатилган. Текширув давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмга (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан EV-21 серийали 10-972827 рақамли электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

Маъмурий баённомани расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходимининг командири алоқага чиқиб, кўп ушлаб турмаслигини, ҳайдовчига нисбатан «хушмуомала»да бўлишини айтиб, транспорт воситасини қўйиб юборишини айтган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган.

Шунингдек, ушбу ҳолатда (рация орқали боғланган) 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командири амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун интизомий жазолангани айтилмоқда.

Теги :
Жамият
Авто