Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияларининг музокаралари якунида 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди

сен 16 / 2017

alt

Аввал хабар қилинганидек, бугун, 16 сентябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон – Қозоғистон расмий делегациялари иштирокида музокаралар ўтказилди.

ЎзА маълум қилишича, музокаралар якунида икки давлат ҳамкорлигининг турли соҳаларига доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Қўшма баёнотни имзоладилар. 

Давлат чегаралари ўтказиш пунктлари ва автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитаси, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида сувга оид муносабатлар соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси, Ўзбекистон ҳукумати билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг баъзи масалалари тўғрисида битим, Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Молия вазирлиги ўртасида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида битимлар, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти билан "Қазақстан темир жоли" Миллий компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битимга имзо чекилди. 

Мамлакатларимиз ҳудудларининг тўғридан-тўғри алоқаларига асос бўладиган ҳужжатлар ҳам қабул қилинди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан Қизилўрда вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. 

Шунингдек, ташриф доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Қозоғистон Актобе вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги ўртасида меморандум имзоланган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *