Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга келди

сен 16 / 2017

alt

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди, деб хабар беради ЎзА. 

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. 

Музокаралар якунлари бўйича икки мамлакат Президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали дўстона муносабатларни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *