Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи оширилади

мая 27 / 2017

alt

1 июндан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи оширилади, дея хабар берди боғ маъмурияти.

Бу ҳайвонот боғида сақланаётган ноёб ва экзотик, Қизил китобга киритилган жониворларнинг озуқа маҳсулотлари, дори воситалари, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, коммунал тўловлари яъни электр энергияси, сув ва оқова, табий газ тўловлари 2014 йилдан буён бир неча маротаба ошганлиги билан боғлиқ.

Mаданият Вазирлигининг 2017 йил 22 майдаги 01-11-08-1490 сонли хатига асосан чипта баҳоси 7 ёшдан 16 ёшгача болалар ва муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар учун — 6 000 сўм, 16 ёшдан катталар учун — 10 000 сўм этиб белгиланди.

7 ёшгача бўлган болалар ва ногиронлар учун ҳайвонот боғига кириш бепул.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *