2035 йилга келиб роботларни ўқитадиган университет пайдо бўлади

янв 04 / 2019

alt

Роботлар ва сунъий онгга таълим берувчи университет 2035 йилда Россияда пайдо бўлади, деб хабар қилди РИА Новостига "Автонет" миллий технологик ташаббус маркази.

Хабарга кўра, 2035 йилда Россияда малакали мутахассислар томонидан тестлар ўтказиладиган, рақамли онг технологиялари янада мукаммаллаштириладиган сунъий онг университети ёки шундай номли ташкилот пайдо бўлади.

Марказ ходимлари этиб олийгоҳлар таълим йўналиши битирувчилари олинади. Улар сунъий онгни шаҳар транспорт инфраструктурасига автоматлаштирилган транспорт воситалари ва алоқа технологиялари жорий этилиши билан боғлиқ амалий масалаларни бажаришга ўргатадилар.

Олийгоҳлар базасида институтлар ташкил этилиб, уларда малакали мутахассислар изчиллик билан Россияда ишлаб чиқилган сунъий онг ишланмаларини ривожлантириш ва синовдан ўтказиш билан шуғулланадилар.

Профессионаллар талабалар яратган моделлар билан бир қаторда четги технологиялар билан ҳам ишлашлари айтилмоқда.

Тижорат ташкилотлари ушбу институтларга технология устида ишни маромига етказиш бўйича ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Сунъий онгга таълим берувчи педагог ёхуд "сунъий онг бўйича мутахассис" алоқа, ахборот ва коммуникация технологиялари соҳаларида энг талабгир бўлган "келажак касби" бўлиши кутилмоқда, деб ҳисоблайди "Автонет" мутахассислари.

"Бундай мутахассислар математик ва танқидий фикрлаш қобилиятига, рақамли саводхонлик кўникмага ва мураккаб масалаларни еча олиш қобилиятига эга бўлмоқлари лозим", - деб таъкидлашди марказ матбуот хизматида.

РФ ҳозирча сунъий онг "педагогикаси" бундай таълим муассасалари йўқ. Аммо яқин беш йилда бу каби мутахассисисликлар россияликлар учун техник олийгоҳларда очилиши режалаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *