Алишер Усмонов "Йил ҳомийси" деб топилди

дек 15 / 2015

alt

Мукофотни топшириш маросими IV Халқаро маданият форуми доирасида Санкт-Петербургдаги Россия этнография музейида бўлиб ўтди.

Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси маблағлари ҳисобидан музей-қўриқхона — Лермонтовнинг қўрғончаси қайта тикланди, машҳур рассомларнинг суратлари сотиб олиниб,  кўргазмалар ташкил этилди.

Шунингдек, жамғарма томонидан Кичик академик драма театри —Европа театрига кўмак кўрсатилди ҳамда бир қатор лойиҳалар қўллаб-қувватланди.

"Хайрия мен учун ҳам, жамият учун ҳам бир нарсада кўринади — инсонлар яқинидагиларни ўзларини яхши кўргандек севишлари керак", — деб Алишер Усмоновнинг сўзларини келтиради lenta.ru.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *