АҚШ давлатининг фаолияти ҳали ҳануз тўхтаб турибди

дек 29 / 2018

alt

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Демократлар ва Республикачи партияларнинг АҚШ президенти Доналд Трампнинг чегара деворини қуриш учун пул ажратилиши ҳақидаги талаби бўйича олиб борилган муҳокамалар натижасиз тугаган.

"Агарда демократ-обструкционистлар бизга девор қурилишини якунлаш учун пул беришмаса ҳамда мамлакатимиз ўралиб қолган бемаъни иммиграцион қонунларни ўзгартиришга йўл қўйишмаса, жанубий чегарани бутунлай ёпиб ташлашга мажбур бўламиз", деб ёзди Трамп Твиттер саҳифасида.

22 декабрь куни АҚШдаги қатор федерал муассасалар конгресс янги бюджетни маъқулламагани учун ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганди.

Дональд Трамп агарда мексика билан чегарада девор қурилишини молиялаштириш учун 5 миллиард доллар киритилмаса, бюджетни имзоламоқчи эмас, демократлар эса бундай харажатни ўз ичига олган ҳужжатни қўллаб-қувватламаяпти. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *