Фаластинда саҳифалари нотўкис Қуръони Карим йиғиб олинади
сен
04 / 2018
Қуддус муфтийси Муҳаммад Ҳусайн фаластинликларга мурожаат қилиб, саҳифалари етишмайдиган Қуръони Карим тарқалгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Islam Today нашрига таянган ҳолда “Azon.uz” хабар бермоқда.
Муфтийнинг айтишича, мазкур нашр Ал-Азҳар университети 2015 йилда берган изнга асосан Миср-Сурия нашриётида чиқарилган. Унда тўртта саҳифа камлиги айтилмоқда: 192, 195, 196 ва 199.
Муҳаммад Ҳусайн кутубхоналар ва фуқаролардан саҳифалари нотўкис нашрни диний идорага топширишни сўради.
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook, Twitter, Telegram'да ҳам кузатиб боринг
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг