Хитой "бомбалар онаси"ни синовдан ўтказди

янв 05 / 2019

alt

Хитойнинг NORINCO давлат саноат корпорацияси илк маротаба синовдан ўтказилган хитойча вариантдаги "бомбалар онаси"нинг суратларини намойиш этди. Бу ҳақда Global Times хабарига таяниб rusnext.ru маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, авиация бомбаси қуввати ва барбод қилиш кучи бўйича ядро бомбасидан кейинги ўринда туради ва шу боис ҳам унга "бомбаларнинг онаси" номи берилган.

alt

Нашр хабарига кўра, NORINCO корпорацияси ўзи ишлаб чиқарган бомбанинг хусусиятларини аниқлаштириш учун уни синовдан ўтказган. Бомба H-6K бомбардимон-самолётидан ташланган ва улкан портлашни юзага келтирган. Синов жойи келтирилмаган.

alt

Бомба вазни бир неча тонна бўлиб, унинг оғирлиги туфайли бомбардимон ҳам бир парвозда фақат битта бомбани кўтара олади. Аналитиклар фикрига кўра, бомбанинг узунлиги олти метргача етиши мумкин. Аммо экспертлар, хитойча вариантдаги "бомбалар онаси" ўзининг америкалик турдошидан ҳажм жиҳатдан кичик бўлиши керак, деган тахминни билдиришди. Бу атай, H-6K бомбардимончи-самолёти уни кўтара олиши учун қилинган.

alt

Айрим экспертлар бомба портловчи зарядлардан иборат бўлиши мумкин, деган тахминни билдиришди, аммо компания бу таъминларни тасдиқлагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2017 году америка ҲҲК 2003 йилда синовдан ўтказилган энг қудратли GBU-43/B ядросиз бомба видеоёзувини эълон қилган эди. У шунингдек, "бомбалар онаси" номи билан машҳур. Видеоёзув АҚШ ҲҲК GBU-43/Bни Афғонистондаги "Ислом давлати" террористик уюшмаси позицияларига ташлангандан кейин оммага эълон қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *