Хитойнинг Гуандун провинциясидаги кўприк туристлар билан қулаб тушди (видео)

фев 19 / 2019

alt

Хитойнинг Гуандун провинциясидаги кўприк туристлар билан қулаб тушди. Бу ҳақда The Sun нашри ёзмоқда.

Нашр маълумотлари кўра, туристлардан бири кўприкдан ўтаётганда конструкцияни тебратиб, сакраб бошлайди. Оқибат арғамчидан қилинган кўприк оғирликка дош бермай, қулаб тушади.

Ушбу кўприк Янцзян шаҳридаги Яндун туманининг диққатга сазовор бўлган жойларидан саналади.

Таъкидланишича, кўприк устида олти нафар турист бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган, чунки уларнинг ҳаммаси хавфсизлик камарини боғлаган бўлишган.

Нашрнинг маълум қилишича, ҳозирда кўприк номаълум муддатга беркитилган.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *