Озарбайжонда давлат тилига қарши йўналтирилган ҳаракатлар учун жазо кескинлаштирилади

дек 15 / 2015

alt

Янги Кодекснинг 532-моддасига кўра, озарбайжон ёзувида лотин графикасидан фойдаланишда тўсқинлик қилиш, давлат тилидан фойдаланиш доирасини торайтиришга уриниш, давлат тилига қарши тарғибот, озарбайжон тилининг ривожи ва муомаласига қарши ҳаракатлар учун жисмоний шахсларга 1000-1500 манат (аввал 20-40 манат), мансабдор шахсларга 2500-4000 манат (аввал 50-90 манат), юридик шахсларга 12 000-16 000 манат (аввал 150-300 манат) миқдорида жарима солинади.

Миллий Межлис томонидан ушбу Кодекс лойиҳаси қабул қилинган тақдирда янги жарима 2016 йилнинг 1 майидан бошлаб кучга киради. Бу ҳақда 1news.az хабар беради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *