Россия Афғонистонга қўшинини киритиш ниятида эмас

янв 09 / 2019

alt

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотига муносабат билдириб, Россия Афғонистонга қўшинини киритиш ниятида эмас ва бунинг ҳеч қандай асосларни кўрмаяпти деб айтди.

Трамп жорий йил бошидаги чиқишида Афғонистонда ушбу мамлакатнинг қўшнилари — Покистон, Россия ва Ҳиндистон жанг қилиши лозимлигини билдирган эди.

«Бу мутлақо истисно этилган. Бунинг учун ҳеч қандай асос кўрмаяпмиз. Биз Афғонистон ҳукумати билан анчадан бери хавфсизлик борасида ҳамкорлик қилиб келамиз. Бу ҳамкорлик мустаҳкамланиб, янги даражага чиқиб бормоқда. Аммо Россиянинг ҳарбий иштироки ҳақида ўйламаса ҳам бўлади», дея таъкидлади Рябков.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг