Сайёҳлар автобуси яқинида портлаш содир этилди

дек 29 / 2018

 alt

Миср пойтахти Қоҳира яқинида сайёҳлар автобуси яқинида портлаш содир этилди. Бунинг оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмди, 12 киши жароҳатланди.

Маълум қилинишича, воқеа Гизадаги эҳромлар яқинида юз берган. Автобусда вьетнамликлар бўлган. Шунингдек, экскурсовод ва мисрлик ҳайдовчи ҳам яраланган. 

Хабарга кўра, автобус ҳаракатланаётган вақтда йўл четига яширилган қўлбола бомба ҳаракатга келтирилган.

Айни вақтда ҳеч қайси террорчилик ташкилоти ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *