Видео: Магнитогорскда қулаган турар-жой биносининг вайроналари остидан 11 ойлик чақалоқ тирик топилди

янв 02 / 2019

alt

Аввалроқ, қутқарувчилар Магнитогорскда қулаган турар-жой биносининг вайроналари остидан 11 жасадни олиб чиқишгани ҳақида хабар берган эдик.

Челябинск области Магнитогорск шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида қисман қулаган кўп қаватли уйнинг вайроналари остида 11 ойлик бола тирик ҳолда топилди.

Чақалоқнинг ҳолати оғир деб баҳоланмоқда, дея аниқлик киритишган тез тиббий ёрдам хизматидан. «У реанимобилда шифохонага олиб кетилди», - дея айтиб ўтди воқеа жойига яқин ерда жойлаштирилган оператив штаб вакили.

«Бола каравотчада бўлгани ва иссиқ ўраб қўйилгани туфайли омон қолган», - дея хабар берилган минтақа губернатори Борис Дубровскийнинг расмий Telegram-каналида. У ердан қўшимча қилинишича, чақалоқ учун жонлантириш бўлими тайёрланмоқда.

Воқеага гувоҳ бўлганлардан бирининг Znak.com’га айтишича, қутқарувчилар вайроналар остидан инсон йиғисини эслатувчи товуш эшитишган. «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва тиббиёт ходими дарҳол у ерга чопиб кетди. Бунга ишониш жуда қийин эди. Гап шундаки, махсус иссиқлик замбараклари ёрдамида вайроналарнинг бу қисмига ўтган вақт давомида иссиқлик етказиб бериб турилганди», - дея аниқлик киритди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Магнитогорскдаги фожиа оқибатида қурбон бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилганди.

Боланинг қутқарилиши видеоси тақдим этилди:

alt

Боланинг қутқариб олиниши акс эттирилган видеосини FacebookTwitterTelegram'да кўришингиз мумкин 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *