Япониялик қария вафот этган рафиқаси билан бир йил бирга яшади

дек 20 / 2018

alt

Япониянинг Фукуока префектурасида 74 ёшли пенсионер 2017 йилнинг октябрь ойида вафот этган рафиқасини бир йилдан ортиқ вақт давомида дафн этмади. Бу ҳақда AsiaOne хабар берди.

Рафиқасининг вафотидан кейин 74 ёшли Окуда Ёсихиса унинг қолдиқлари билан бирга яшашни давом эттирган. Жасаддан чиқадиган ҳидни йўқотиш учун эркак уни ҳаво намлантирувчи воситалар билан ўраб қўйган.

Кекса эркакнинг уйи бузилишга тушганда, у жасадни қолдириб кетган. Мурдани уйни кўздан кечирган ишчилар топган. Улар бу ҳақда полицияга хабар берган. Шундан сўнг Ёсихиса қўлга олинган.

Аниқланишича, аёлнинг ҳаётлигида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган. У никоҳни расман қайд этмаган ва эрининг нафақасига яшаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *